Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ божхоначиларга 5 миллиардга сўмга яқин қарздорликни ундириб берди
18:31 / 2020-10-12

Шундай қилиб, йирик миқдордаги божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаб юрган ташкилот қарздорлиги сўндирилгач, унга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати тамомланди.


Сурхондарё вилоят иқтисодий судининг жорий йил 13 июлдаги ижро варақасига асосан “Arian Tunnel Dam Co” ёпиқ акциядорлик жамиятидан вилоят божхона бошқармаси фойдасига 4 миллиард 762 миллион 657 минг 861 сўм божхона тўловини ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат бўйича ижро ҳаракатларини олиб борган Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими ходимлари қарздорга қонун талаблари тушунтирилиб, юзага келган қарздорликни қоплаш учун ихтиёрий муддат берилди. Лекин, ана шу муддатда ҳам қарз тўлаб берилмагач, давлат ижрочилари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари асосида “Arian Tunnel Dam Co” ёпиқ акциядорлик жамиятига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, мавжуд қарздорлик тегишли тартибда тўлиқ ундириб олинди.

Шундай қилиб, йирик миқдордаги божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаб юрган ташкилот қарздорлиги сўндирилгач, унга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати тамомланди.