Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ банклар фойдасига қарзларни ундирмоқда
21:24 / 2024-03-26

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тижорат банклари фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ижроси таъминланиб, бу борада банклар билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бюронинг Ширин шаҳар бўлими томонидан 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида суд ҳужжатлари асосида тижорат банклари фойдасига жами 17,2 миллиард сўмлик 178 та ижро ҳужжати ижросини таъминлаш чоралари кўрилиб, шундан 11,2 миллиард сўмлик 107 та ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланишига эришилди.

Бу борада қарздорга тегишли мол-мулкларни қисқа муддатда аниқлаш мақсадида “МИБ-Портал” дастури имкониятларидан самарали фойдаланилиб, қарздорларга тегишли мол-мулклар ўз вақтида хатланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. 

Жумладан, тижорат банклари фойдасига жами 10,7 миллиард сўмлик кредит гаров мулклари ҳисобланган 4 та нотурар бино-иншоот ва 2 та автотранспорт воситаси электрон аукцион-савдоларга чиқарилиши таъминланиб, ундирувчилар фойдасига маблағлар ўтказиб берилди. 

Ш.Суяров, ЎзА мухбири