Янги қурилган оила турмуш машаққатлари, тақдир зарбалари билан мустаҳкамланади ва тобланади.
Бу синовлардан муваффақиятли ўтганларгина бахтли ҳаёт кечиради. Ҳаловат топади. Аммо ўта олмаганлар қоқилади. Муаммолар гирдобида қолади...
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси Косон туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Косон туман судининг қарздор Н.Тоштемировдан ундирувчи З.Қудратованинг фойдасига 4 нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
– Ижро ҳужжати юзасидан бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига дарҳол киришилди ва қарздор суд қарори билан таништирилди ҳамда барча вужудга келувчи ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди, – дейди МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси Фарруҳ Йўлдошев. – Бундан ташқари, Бюро ходимларининг олиб борган тушунтиришлари ва сайъ-ҳаракатлари натижасида ушбу оиланинг ярашувига эришилди ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига биноан тамомланди.
Ў.БАРОТОВ,
ЎзА мухбири