МИБ Андижонда 318 миллиард солиқ қарздорлигини ундирди
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси бўлими 318 миллиард 700 минг сўм миқдоридаги қарздорликларни ундиришга эришган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси бўлими 318 миллиард 700 минг сўм миқдоридаги қарздорликларни ундиришга эришган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимларига жорий йилнинг 9 ойи давомида юридик шахслардан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш билан боғлиқ жами 18.651 та яъни 541 миллиард сўмлик ижро ишлари келиб тушган.
Ундирилган солиқ қарздорлиги эса 318 миллиард 700 минг сўмни ташкил этган. Вилоятдаги қарздор юридик шахслардан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича 911 та 71 миллиард сўмлик кўчмас мулк, қишлоқ хўжалиги техникалари, автотранспорт воситалари хатланди ҳамда қарийб 61 млрд. сўмлик кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари сотувга чиқарилган.
Шунингдек, юридик шахслар имконияти йўқлиги сабаб 120 миллиард 586 миллион 645 минг сўмлик ижро ҳужжатини ундириб бўлмагани учун “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси талаблари асосида қайтарилган.