МИБ Андижон вилоят бошқармаси умумтаълим мактабларига компьютер совға қилди
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимларидаги эҳтиёждан ортиқча, фойдаланилмасдан турган соз ҳолатдаги компьютер жамланмалари қатор туман ва шаҳарларнинг 2-сектори ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларига совға сифатида топширилди.
– Тақдим этилган компьютерлар фарзандларимизнинг пухта билим олиши, айниқса, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни янада яхши ўрганишларига ёрдам беради, – дейди МИБ Андижон вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Давронбек Мўминов. – Совғамиз билан таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ҳисса қўшаётганлигимиздан хурсандмиз.
Андижон шаҳри, Асака, Мархамат ва Пахтаобод туманларидаги қатор умумтаълим мактабларига жами 36 дона компьютер жамланмаси совға қилинди.
Совға ва эътибордан мактаб жамоалари, айниқса, ўқувчи ёшлар беҳад мамнун бўлди.
Ф. Убайдуллаев, ЎзА