Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: алиментдан қочиб юрган бойсунлик қарздор ота Термизда ушланди
14:20 / 2025-08-23

Бойсун туманидаги Пасурхи маҳалласида яшайдиган Анвар Собиров (исм-фамилияси ўзгартирилган) бир олам орзу-ҳавас билан оила қургач, 20 ёшида илк фарзанди дунёга келганида қалби қувончга тўлган эди.

Қизалоғи икки ойлик бўлганида ёш келин-куёвнинг муносабатлари ўзгариб, оила қўрғонига дарз кетди. Ёш она ота уйига қайтишга мажбур бўлди.

Гулдек қизалоғидан хабар олмаган, ақалли бирон марта ҳоли не кечаяпди, деб сўрамаган отадан суднинг ижро ҳужжатига асосан алимент ундириш белгиланди. Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти Бойсун тумани бўлими давлат ижрочилари қарздор отани излаб, уйидан ҳам, туманнинг бошқа ҳудудларидан ҳам топа олмагач, қидирув эълон қилди.  

Буни қарангки, тезкор қидирув тадбирлари чоғида қарздор ота Термиз шаҳридаги юмшоқ мебель ишлаб чиқарувчи устахоналарнинг биридан топилиб, фарзанди учун алимент тўлаб бериш мажбурияти тушунтирилди.

¬Жорий йилнинг 8 ойи учун 11 миллион сўмга яқин алимент пулини тўламаган қочоқ отага нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, эр ва хотин судга таклиф этилди,¬ дейди МИБ Сурхондарё вилояти Бойсун тумани бўлими давлат ижрочиси Баҳриддин Исмоилов.¬ Масала жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судида кўриб чиқилиши белгилангач, Анвар Собиров Термиз шаҳридан видеоконференция орқали қатнашди. Тарафлар иштирокида ўтказилган суд мажлисида қарздор ота фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келгани сабабли унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Судда шунингдек, фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётгани яна икки нафар қарздор ота иши ҳам очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли чора кўрилди.

Суд қарори билан тайинланган бу жазолар фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаган қочоқ оталарни алимент тўловидан соқит этмайди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири