Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: 789 миллиард сўм кредит маблағлари мажбурий равишда ундирилди
11:09 / 2023-05-30

Доно халқимизда “олмоқнинг бермоғи бор”, деган нақл бор. Бу нақл бугунги кунда кредит муносабатларига жуда мос келади.

Аммо банклардан кредит олаётганларнинг айримлари уни вақтида  қайтаришни “унутиб” қўяётгани афсусланарли.   

Ўз вақтида қайтарилмаган кредитлар эса мажбурий ижро органлари томонидан мажбурий равишда ундирилмоқда.  

Айтиб ўтиш керакки, жамиятимизда фуқаролар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва бизнес лойиҳаларини амалга оширишига кўмак бериш устувор вазифалардан ҳисобланади. Банклар шу мақсадда аҳоли ва тадбиркорларга кредитлар ажратмоқда.    

Лекин, афсуски, яхши ниятда олинган кредит маблағларини вақтида қайтармаслик, шартнома талабларига риоя этмаслик ҳолатлари учрамоқда.  

Бундай ҳолатларда банклар судга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Суд қарорлари асосида мажбурий ижро органлари  кредит қарзларини мажбурий ундириш чораларини қўллайди.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банк ундирувлари бўйича жами 789 миллиард сўм амалда ундирилиб, тижорат банклари фойдасига ўтказиб берилган.  

Шу билан бирга, 253 миллиард сўмлик 692 ижро ҳужжати бўйича қарздорларга тегишли мол-мулк хатланган бўлиб, уларни электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.  

Мисол учун, Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор фуқаронинг банкдан олган кредити эвазига гаровга қўйилган кўчмас мулки хатланиб, сотилиши натижасида  "Ипотекабанк" акциядорлик тижорат ипотека банки фойдасига 477 миллион сўм ундирилиб, қарздорлик бартараф этилди.  

Банклар фойдасига ундирилаётган маблағлар, ўз навбатида, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларнинг кредитга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.  

Кредит қарздорликларини ундириш ишлари давом этмоқда.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА