МИБ: 1 кунда 200 дан ортиқ ҳужжатлар бўйича 87 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида ИИБ ЙХҲБнинг қарорларига асосан, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, маъмурий жаримага тортилган фуқаролардан мажбурий равишда маъмурий жарималар мунтазам ундириб келинмоқда.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқароларнинг автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув чоралари кўрилиб, ички ишлар бошқармаси, йўл ҳаракат хавфсизлиги инспекторлари билан ҳамкорликда бир қатор автотранспорт воситалари жарима майдончасига қўйилиши оқибатида ундирилиши лозим бўлган қарздорликлар бартараф этилишига эришиб келинмоқда.
Жумладан, иш юритувидаги ИИБ ЙХҲБнинг қарорларига асосан жами 210 та ижро иши бўйича 87 млн. 711 минг. сўм маъмурий жарима суммалари тўлиқ ундирилиб, ушбу ижро ишлари тамомланган.