Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: 1 август кунига қадар истеъмолчилар билан ишлаш давом эттирилади
19:16 / 2020-06-23

Бу даврга қадар Мажбурий ижро бюроси бу йўналишда ўз ишини давом эттиради.


Маълумки, жорий йилнинг 18 июнь куни давлатимиз раҳбарининг «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон билан Мажбурий ижро бюроси зиммасидаги электр, табиий газ ва маиший чиқиндилар учун тўловларни ундириб олиш бўйича вазифалар Энергетика вазирлигига жорий йилнинг 1 август кунидан эътиборан ўтказилиши белгилаб қўйилди. Бу даврга қадар Мажбурий ижро бюроси бу йўналишда ўз ишини давом эттиради.

Шунга кўра, Бюро органлари ходимлари томонидан жойларда энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Бюронинг Избоскан туман бўлими тезкор шўба ходимлари туманнинг «Гузар» маҳалласи, Навоий кўчасида фаолият кўрсатаётган «А.И.» масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган навбатдаги тадбирда жамиятнинг электр ҳисоблагич ускунасидан ташқари электр тармоғи борлиги аниқланди.

Мазкур жамият эгалари электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётганлиги учун соҳа ходимлари томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди ҳамда истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилди.

Бундан ташқари, бюронинг Андижон шаҳар бўлими шаҳарнинг «Жалабек» маҳалласида яшовчи фуқаро М.Низомова, бюронинг Андижон туман бўлими туманнинг «Ўрикзор» маҳалласида яшовчи С.Аҳмадалиев, бюронинг Балиқчи туман бўлими туманнинг «Оққўрғон» маҳалласида яшовчи Х.Мўминов яшаш хонадонида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келаётганини аниқлаган.

Қайд этилган барча ҳолатлар юзасидан истеъмолчилар тармоқдан узиб қўйилди ҳамда ҳозирда таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг
Андижон вилояти бошқармаси