МИ6 раҳбари: Европадан чиқариб юборилган 400 дипломат Россия разведкасининг ярмидир
Украинада махсус операция бошланганидан кейин Европа давлатларидан чиқариб юборилган 400 нафар россиялик дипломат дипломатик ниқоб остида ишлаётган Россия разведка ходимларининг қарийб ярмини ташкил қилади.
Бу ҳақда Британия ташқи разведка хизмати МИ6 раҳбари Ричард Мур баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Департамент раҳбарининг фикрича, россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилиши бу давлат разведкачиларининг Европада жосуслик фаолиятини амалга ошириш имкониятини икки баробарга қисқартирган.