Мезотерапия, ботокс фойдалими? (+видео)
Аёл борки, ажинларга қарши курашади, доим ёш ва навқирон кўринишга ҳаракат қилади. Замонавий табобат ва пластик жарроҳлик эса аёлларимизнинг бу истакларини руёбга чиқариш учун турли‑туман услубларни таклиф қилиб келмоқда.
Сўнгги пайтларда массаж, ботокс ва шунга ўхшаш ёшартирувчи муолажалар билан бирга, аёллар ўртасида мезотерапия услуби ҳам анчайин оммалашган. Баъзи аёлларда наслий ёки бошқа ҳолатлар сабаб эрта қариш, юзга тез ажин тушиши кузатилади. Бундай ҳолларда косметологик восита-ю, кремлар ҳам ёрдам бермайди.
Албатта ушбу ҳолатларда ҳар бир аёл профессионал мутахассис хизматига эҳтиёж сезади. Мезотерапия ва ботокс муолажалари ҳақида батафсил маълумот олиш учун биз ҳам шифокор дерматолог-косметолог Баҳодирхон Обиддинхоновни суҳбатга чорладик.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zB_-h7u6Yo0" title="Мезотерапия, ботокс фойдалими?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Д. Якубов (видео),ЎзА