Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мезбонлар мусобақа ғолиби бўлди
22:05 / 2021-06-15

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги картадромда ёшлар ва катталар ўртасида картинг бўйича Ўзбекистон кубоги 2-босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 98 нафар 7 ва ундан катта ёшдаги спортчилар беллашди.

[gallery-2800]

Якуний натижаларга кўра, Наманган вилояти жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ўрин Тошкент вилояти ва учинчи ўрин Тошкент шаҳри жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА