Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меъёрдан ортиқ зарарли газлар чиқараётган 171 та транспорт воситасига чора қўрилди
11:37 / 2025-11-28

Пойтахтимизда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Ушбу тадбирларга бир қатор ташкилотлар фаол жалб этилган.

Махсус комиссиянинг маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ЙҲХБнинг 372 нафар ҳамда ҳудудий Экология бошқармаларининг 11 нафар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар юк автомобилларининг экологик талабга мос ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича ўз ишини давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳлар ўрнатилган тартибда ўз вазифаларини бажармоқда. Хусусан, тадбир бошидан буён юк устига ўрнатилган тартибда тент ёпмасдан ҳаракатланиш билан боғлиқ 1 минг 643 та ҳолат аниқланди. Меъёрдан ортиқ зарарли газлар чиқараётган 171 та транспорт воситасига чора қўрилди. Шағал, қум ва бошқа қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 86 та карьерларда тушунтириш ишлари олиб борилиб, масъуллардан кафолат хатлари олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрига олиб келувчи йўллар ҳамда мунтазам ЙПХ масканларида ҳайдовчиларга тадбир бошлангандан буён жами 2 минг 597 та буклетлар тарқатилди.

Назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан турли жарималар қўлланилган.

Экология мусаффолигига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг вазифамиз, масъулиятимиздир. Шундай экан, ҳаво ифлосланишига қарши олиб борилаётган тадбирларда ҳар бир фуқаро, тадбиркор ва мутасаддилар кўмакдош бўлмоғи лозим.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА