Мейнда хусусий самолёт ҳалокатга учради
АҚШнинг шимоли-шарқидаги Мейн штатида бортида 8 киши бўлган хусусий самолёт ҳалокатга учради, деб ёзмоқда “CNN” нашри.
Таъкидланишича, “Bombardier Challenger 600” учоғи Бангор халқаро аэропортидан учиш пайтида ҳалокатга учраган. Айни пайтда воқеа юзасидан тергов бошланган.
Бангор аэропорти маъмурияти учиш-қўниш йўлаги вақтинча ёпилгани ва аҳолини эропортдан узоқроқ масофада туришга ундади.
Ҳозирча йўловчилар ва экипажнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Г.Сатторова, ЎзА