Механизаторлар малака оширмоқда
Бухоро давлат техника университетида пахта териш машиналари механизаторларини тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бўйича ўқув курси старт олди. Назарий ва амалий машғулотлардан иборат мазкур курсларга олий таълим муассасалари ўқитувчилари, ишлаб чиқарувчи корхона мутахассилари жалб қилинган.
Курс қатнашчилари “Boshiran”, “John Deer”, “SVAN”, “FM Vorld”, “Kanza” ва бошқа русумдаги янги пахта териш машиналари техник бошқаруви, шунингдек, иш режими, макет, бутловчи қисмларни пухта ўзлаштиришга киришди. Айни кунда туманларда пахтачилик мавсумида мавжуд 130 дан ошиқ турли русумдаги пахта териш агрегатидан фойдаланиб келинади.


Вилоятда пахта териш машиналари механизаторларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари мазкур олий таълим маскани билан бирга, Ғиждувон агротехнологиялар техникуми ва Қоракўл туманидаги 2-сонли политехникумда ҳам ташкил этилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.