Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавотларни сублимация усулида қуритиш
14:35 / 2023-02-21

Сублимация — бир ҳолатнинг иккинчи ҳолатга ўзгариши. Бир сўз билан айтганда ўзимизда тайёрланадиган қўлбола мева қоқилар ҳам сублимацияга мисол бўла олади.

Мева-чевани қайта ишланадиган майдони 1 гектар бўлган "Subdry" корхонаси ушбу жараённи юқори технологиялар ёрдамида амалга оширмоқда. Корхонада тайёрланган мева-чевалар асл ҳолатини 95-98 фоизгача сақлаб қолади. Маҳсулот тайёр ҳолатга келгунга қадар бир нечта босқичдан ўтади. Корхона кунига 2-4 тонна мевани қайта ишлаб, 500 килодан 1 тоннагача тайёр махсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 100 фоиз экспортга йўналтириладиган қадоқланган меваларнинг асосий харидори — Испания, Хитой, Исроил, Германия ва Россия давлатларидир.  

Эътиборли томони “Сubdry” корхонаси мевалар чиқиндисидан фойдаланишнинг оптимал усулини татбиқ этишни режалаштирган. Унга кўра, ўрик данаги ва қовун уруғидан ёғ олиш кўзда тутилган. Бироқ мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати айрим сабабларга кўра бир муддат ўз фаолиятини тўхтатган эди.  

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ва тегишли масъуллар корхонада бўлиб унинг имкониятлари билан яқиндан танишди. Ташаббускор тадбиркор билан мулоқот давомида мавжуд муаммоларни ўрганиш, корхона фаолиятини қайта тиклаш, бунинг учун эса барча амалий ёрдамлар кўрсатилиши таъкидланди.  

 

Ш. Суяров,  

ЎзА