Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавотларни қайта ишлаш ҳажми ортади
20:14 / 2019-12-19

Alifard компанияси раҳбари Фардин Ализад бошчилигидаги Эрон ишбилармонлари вакиллари савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Наманганга келди.


Alifard компанияси раҳбари Фардин Ализад бошчилигидаги Эрон ишбилармонлари вакиллари савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Наманганга келди.

Хорижлик меҳмонлар билан вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда мевани қайта ишлаш, дунё стандартларига мос экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича музокара олиб борилди.

– Бугунги кунда вилоятда Эрон сармоядорлари билан ҳамкорликда кўплаб корхоналар ишлаб турибди, – деди вилоят ҳокими биринчи ўринбосари А. Камалов. – Мевани қайта ишлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш биз учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки бизнинг бу борадаги имкониятларимиз катта. Вилоятнинг ўн икки туманидан тўрттаси айнан мева-сабзавотчиликка ихтисослашган. Логистика нуқтаи назаридан ҳам Наманган қулай ҳудудда жойлашган, инвесторлар учун етарли шароитлар мавжуд.

– Бундан ўн кун аввал Лондонда UzInvest форумида иштирок этиб, ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида мулоқотда бўлгандик, – дейди Фардин Ализад. – Ушбу ташриф ғояси ўша учрашувларда туғилган эди. Мақсадимиз Наманганнинг соф табиий, сарҳил меваларини дунё бозорига олиб чиқишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш. Шафтоли, ўрик, олма, гилос ва бошқа меваларни қайта ишловчи корхона қуриш ниятидамиз. Sunich, Sherissa брендлари остида мева шарбатлари, концентратлар, сироплар ишлаб чиқарувчи компаниямиз ўз маҳсулотларини Европа, Шимолий Америка бозорларига экспорт қилади. Шунингдек, Хитой, Австралия, Япония, Қатар, Уммон ва Афғонистон бозорларида ҳам Alifard компаниясининг улуши кескин кўпайиб бормоқда.

Меҳмонлар Наманган вилоятининг мева етиштириш салоҳияти билан танишди. Амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳа юзасидан фикр алмашилди.