Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавотлар захирасини тўплаш эътиборда
06:02 / 2022-05-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, кундалик турмушда аҳолининг озиқ-овқатга, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаби доим юқори бўлган. Шу боис мамлакатимизда картошка, сабзи, пиёз, олма, узум каби бир қанча турдаги мева-сабзавотлар захирасини тўплашга устувор эътибор қаратилмоқда.

[gallery-6962]

Жараёнда республикамизнинг барча ҳудудларида экин майдонлари эрта баҳордан деҳқончилик учун тайёрланиб, сабзавот, полиз ва донли экинларни экиш ишлари қизғин бошланган. Бу борадаги ишлар Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида ҳам намунали ташкил этилган. Хусусан, март ойининг ўзида агротехник талаблар асосида 70 гектар майдонга юқори навли картошка экилди.

Туманда жорий мавсум давомида 40 гектар майдонли янги боғга мева кўчатлари, 250 гектар ерга сабзавот, 79 гектар майдонга полиз экинлари ва 155 гектар ерга дон, 55 гектар ерга соя, 200 гектар майдонга кунгабоқар, 362 гектар ерга кунжит экиш режалаштирилган.                     


 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА