Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавотчилик истиқболлари
16:57 / 2015-11-19

Андижонда мева-сабзавот етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини янада кўпайтириш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Андижонда мева-сабзавот етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини янада кўпайтириш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, сабзавотчилик ва боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашни янада кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бунда давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 11 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлмоқда.

– Жорий йилда вилоятда 1 миллион 334 минг тонна мева-сабзавот етиштирилди, – дейди Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи А.Сулаймонов. – Бу мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш имконини беради. Вилоятда кейинги икки йилда ташкил этилган 2 минг гектардан зиёд майдондаги интенсив боғлар бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда мева-сабзавот етиштиришда илғор усул ва технологияларни жорий этиш, қир-адирлардаги боғларни томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш, мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига картошка, сабзавот ва полиз экинлари экиш, иссиқхоналар ташкил этиш, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш бўйича фикр алмашилди. Эски, кам ҳосилли боғларни янгилаш, маҳсулот сақланадиган совутгичли омборхоналарни кўпайтириш, ғалладан бўшаган ерларга полиз ва сабзавот экинлари экиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.