Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метрополитендаги айрим бекатлар нега тиқилинч?
16:20 / 2021-01-15

Тошкент метрополитенининг «Чилонзор», «Мирзо Улуғбек» ва «Новза» станцияларида куннинг тиғиз вақтида йўловчилар тўпланиб қолаётгани ҳақидаги хабарларга "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ муносабат билдирди.

Таъкидланишича, Чилонзор линиясида Сергели йўналиши очилганидан сўнг йўловчилар оқими ортган. Айни пайтда Тошкент метрополитени томонидан поездлар таркибининг ҳаракатланиш вақти оралиғини қисқартириш борасида чоралар кўрилмоқда.

Маълум қилинишича, метрополитендан ҳар куни 250 мингдан ортиқ одам фойдаланади. Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, аксарият ҳолларда йўловчиларнинг бутун платформа бўйлаб тўғри тақсимланмаслиги айтилган. Йўловчилар кўпинча поезд вагонларининг фақат бош ёки охирги қисмига киришга уринади, қолган вагонларда эса етарлича жой бўлади.

Бундан ташқари, кассалар олдида одамларнинг тўпланиши юзага келишига йўл ҳақини тўлашнинг Ягона транспорт картаси жорий этилгани сабаб бўлгани айтилган. Тошкент метрополитени маъмурияти тўловларни касса чипталаридан ташқари, бошқа муқобил усуллар орқали ҳам амалга ошириш мумкинлигини эслатиб ўтган.

 

ЎзА