French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метрополитенда хавфсизликни таъминлашнинг умидли истиқболлари
10:30 / 2025-11-27

Бугунги кунда дунёнинг аҳолиси бир неча миллиондан ошган ривожланган шаҳарларини метрополитенсиз  тасаввур этиш ғоят мушкул. Чунки ҳар қандай гавжум шаҳарларда йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳар қанча кўп, замонавий ва самарали бўлмасин, аҳолининг узоғини яқин қилиш учун ҳар томонлама қулай, арзон, сифатли ва хавфсиз бўлган метрополитен каби самарани бера олмайди.

Шунинг учун ҳам ХХ асрнинг бошлариданоқ дунёнинг йирик мамлакатлари пойтахтлари ва аҳоли  гавжум шаҳарларида метрополитенлар қурилиши авж олиб кетди ва бугунги кунга келиб 63дан ортиқ давлатларда 200 дан ортиқ метрополитен фаолият юритмоқда, Шу муносабат билан,  метрополитен хизматидан фойдаданадиган йўловчиларнинг ҳудудда  ҳаракатланиши вақтида хавфсизлигини таъминлаш масаласи метрополитендаги ички ишлар органларининг метрополитенда хафсизликни таъминлаш бўлими (МХТБ) ходимлари зиммасига юклатилган. 

МХТБ ходимлари йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекатларда назорат кузатув олиб бориш, периметрларни қўриқлаш, метрога кираётган йўловчилар ва уларнинг нарса ва ашёлари, қўл юкларини кўздан кечириш, тезкор-қидирув ишларини олиб бориш орқали ҳуқуқбузарлик ҳолларини аниқлайдилар, ҳуқуқбузарни ушлаб унга нисбатан ваколатлари доирасида  қонуний чора  кўрадилар. Бироқ метрополитенда йўловчилар хавфсизлигини тўла-тўкис таъминлаш учун бунинг ўзи камлик қилади. Шу муносабат билан, ҳозирги кунда хавфсизликни таъминлаш йўналишида дунё метрополитенлари тажрибасидан фойдаланиб, пойтахтимиз метрополитенида ҳам янги техника ва технологияларнинг жорий этилиши ҳуқуқбузарликларнинг камайишига хизмат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда инсон ақлини ҳайратга соладиган рақамли технологиялар метрополитенда бўлган ҳар қандай қидирувдаги шахсни аниқлай олади ва унга оид барча маълумотларни тақдим этади. Шу боис, турли тоифадаги ҳуқуқбузарлар, қидирувдаги шахслар метрополитен  бекатлари,  бино ва иншоотларида ўрнатилган замонавий кузатув камералари нигоҳидан қочиб қутула олмайди. Аммо метрополитенда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг оптимал ечимларини ишлаб чиқишда инсон омилининг ролини ҳам камситиб бўлмайди. Чунки  замонавий “ақлли” технологияларнинг бошқарувчилари ўз-ўзидан инсон ва унинг интеллектуал салоҳияти ҳисобланади. Шу муносабат билан ички ишлар соҳасида энг замонавий технологиялардан маҳорат билан фойдалана оладиган иқтидорли кадрлар тайёрлаш замон талабидир.         
 

Аброр Ғуломжонов,

Тошкент метрополитени хавфсизликни таъминлаш

бошқармаси ходими