Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метрология хизматларини кўрсатиш ваколати Ўзбекистон миллий метрология институтига берилади
16:58 / 2023-07-25

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. Жумладан, “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўрилди.

—Қонун лойиҳаси билан метрология хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш мақсадида давлат метрология назоратини ташкил этиш ва соҳада хизматларни кўрсатиш функциялари белгиланмоқда, —деди депутат Н.Жумаев. —Киритилаётган ўзгартиришлар билан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ваколатидаги метрология хизматларини кўрсатиш ваколати Ўзбекистон миллий метрология институтига берилаяпти. Бунинг  натижасида давлат метрология назорати ва метрология хизматлари кўрсатишда вужудга келадиган манфаатлар тўқнашуви бартараф этилади. 

Қонун лойиҳаси билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахслар (хусусий сектор)га ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи ҳам бериляпти. Бу ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларининг фаолият соҳасини кенгайтиришга, метрология хизматларини кўрсатиш бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. 

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Савол-жавоблар, баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.  

М.Комилова, ЎзА