Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метрология тизими қонунчилиги такомиллаштирилмоқда
21:22 / 2023-06-01

Мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишида миллий метрологиянинг ўрни бор. Юртимизда миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдек муҳим вазифалар Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан ижро қилинмоқда.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида метрология тизими қонунчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий метрология институти ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

– Қонунга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар орқали метрология хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш мақсадида давлат метрология назоратини ташкил этиш ва соҳада хизматларни кўрсатиш функциялари белгиланди, – деди Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошқарма бошлиғи Қутлимурод Бабашев. – Яъни, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ваколатидаги метрология хизматларини кўрсатиш ваколати Ўзбекистон миллий метрология институтига берилди.

Германия, Франция, Латвия Хитой ва бошқа ривожланган хорижий давлатларда айрим соҳаларда ўлчаш воситаларини қиёслаш бевосита давлатнинг ваколатли органлар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Мамлакатимизда ҳам қиёслаш хизматлари хусусий сектор томонидан амалга оширилишига рухсат берилди. Хорижий давлатлар тажрибаси асосида  қиёслашдан ўтказиладиган ўлчаш воситаларининг аниқ рўйхати ишлаб чиқилади. Давлат метрология текшируви ва метрология назорати функцияларининг ўзаро ажратилиши таъминланади.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА