Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метрология соҳасида қонунчилик халқаро тажриба асосида такомиллаштирилмоқда
18:31 / 2025-07-24

Миллий матбуот марказида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан метрология соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида “Метрология тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилгани таъкидланди. Бу жараёнда Германия, Туркия, Япония, Жанубий Корея каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибалари ўрганилди. 

[gallery-24456]

Хусусан, “Метрология соҳасидаги қонунчиликни ЖСТ талаблари̇га мослаштириш концепцияси” ишлаб чиқилиб, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро экспертлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилди. Концепцияда техник регламентлар, метрологик текширувлар, эталонлар тизими ва давлат назорати механизмларини ЖСТ нормаларига мослаштириш белгиланган.

Қайд этилганидек, метрология соҳасини такомиллаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва халқаро майдонда рақобатбардош даражага олиб чиқиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар келгусида мамлакат иқтисодиёти ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Бундан ташқари, қонунчиликда хусусий сектор вакилларининг калибрлаш хизматларини кўрсатишини рағбатлантириш, рақобат муҳити яратиш, хизматлар тармоғини давлат ва нодавлат лабораториялар орқали ривожлантириш каби муҳим йўналишлар белгиланган.

Шаҳноза Маматуропова, Ў.Ҳайитов (сурат), ЎзА