Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метролог ёшлар билан учрашув
16:13 / 2022-07-05

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъул ходимлари иштирокида Миллий метрология институти ёшлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувга таниқли тадбиркор, Ўзбекистонда стартап мактабининг асосчиларидан бири Ҳасан Мамасаидов ва математика бўйича халқаро олимпиадалар ғолиби Сардор Базарбаев таклиф қилинди.

Инсон эришиши мумкин бўлган барча ютуқларнинг замирида илм, изланиш ва ҳаракат ётиши таъкидланди. 

– Ҳар бир инсон ҳар куни изланишда бўлиши, кўпроқ китоблар ўқиши, янгича фикрлаши, янги стартап лойиҳалар яратиши ва уларни амалга ошириш учун ҳар қандай тўсиқлардан ўта олиши керак, – деди Ҳ.Мамасаидов. – Ўйлайманки, тадбирда иштирок этаётган ёшларнинг барчаси ана шундай илмга чанқоқ, изланувчан инсонлар. Буни уларнинг ёниб турган кўзларидан ҳам кўриш мумкин. 

Институтда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги билан ҳалол ва самарали меҳнат қилаётган тадбир қатнашчиларига Сардор Базарбаев ҳам ўз ҳаётий хулосалари, олимлик йўли, давлат раҳбари билан учрашуви ҳақида гапириб берди. 

Интерактив усулда кечган суҳбат давомида институтнинг 7 нафар ёш рационализатор-метрологларининг нуфузли халқаро ташкилотларнинг танловларидаги иштироки, Инновацион ривожланиш вазирлиги танловларида ғолиб чиққани, илмий-инновацион стартап лойиҳаларини бошлаган ва Ўзбекистонда ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.  

М.Қосимова, ЎзА