Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида Ўзбекистон ногиронлар жамияти бошқарув раиси Комил Абдуллаев иштирокида ўтказилган “Имконияти чекланган шахслар муаммоси қай даражада ҳал этилмоқда?” мавзусидаги овозли чатда мутасаддилар саволларга жавоб берди.
– Ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар учун қандай имтиёзлар мавжуд?
– Ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан (ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс учун) 450 минг сўмдан субсидия берилади. Ундан ташқари тадбиркорлар ижтимоий тўловлардан ҳам озод қилинади. Ногиронлар жамияти қошида ташкил этилган корхоналарда тадбиркорлар 50 фоиз ногирон шахсни ишлатиши шарт. Бу тадбиркорлар ҳам кўпгина имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Пойтахт аҳолисининг аксарият қисми метродан фойдаланади. Афсуски, бу ҳақда кўп бора ОАВда бонг урилишига қарамай метроларда ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаракатланишлари учун ҳанузгача пандуслар қуриш масаласи ҳал этилмаяпти.
– Бу муаммо қачон ҳал этилади?
– Метроларда ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаракатланишлари учун қулайликлар яратиш тўғрисида 10 йилдан буён эътирозларимизни айтиб, таклифларимизни бериб келяпмиз. Метролар темир йўл бошқармасига қарайди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаймиз, меморандум бор. Улар томонидан шу муаммони ечиш бўйича чора-тадбирлар кўриляпти. Лекин мутасадди раҳбарларга айтган билан фойдаси бўлмаяпти. Ҳақиқатан ҳам метроларда 60 градусли баландликка эга зиналар бор. Бу зиналардан ногирон одамни туширишнинг ҳечам иложи йўқ. Уни метрога тушириш учун олдидан иккита, орқадан иккита одам кўтариши керак.
Бундай ҳолат ер ости йўллари, яъни ертўлаларда ҳам бор. Ертўлага ногиронлиги бўлган одам қўлтиқдаёқдаям, аравачада ҳам тушолмайди. Шунинг учун йўл ҳаракати қоидасини бузсаям тепадан йўлнинг ўртасидан кесиб ўтишга мажбур. Биз бу борадаги таклифларимиз тезроқ ечим топишини жуда-жуда истаймиз.
Овозли чатнинг тўлиқ қисмини Youtube каналимизда кўришингиз мумкин.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/Soyti4yPBak" title="Метроларда "пандус"лар қуриш масаласи қачон ҳал бўлади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Нигора Раҳмонова,
Нишонбой Абдувоитов(видео)ЎзА