Метеорологлар яқин беш йилда рекорд даражада иссиқ бўлишини башорат қилмоқда
“Буюк Британия Метеорология хизмати тадқиқотчиларининг ҳисоб-китобича, келаётган беш йилнинг исталган бир йилида ҳарорат рекорд даражага чиқади”, дейилади БМТ сайтида берилган хабарда.
Таъкидланишича, дунёнинг йиллик ўртача ҳарорати 1,5 даражага кўтарилади.
"Сайёрамизда ҳароратнинг кўтарилиши музликларнинг эришини тезлаштиради. Бу эса сув сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлади, Ҳароратнинг кескин кўтарилиши озиқ-овқат хавфсизлигига, соғлиқни сақлашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга салбий таъсир кўрсатади", — дейилади хабарда.