English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Метан заправка"да 62 миллиард 488 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган
10:53 / 2024-01-12

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Унга кўра, Боёвут туманида жойлашган “Б.” МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилган. Маълум бўлишича, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинган.  

Дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, бу ҳолатда давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 миллиард 488 миллион сўмни ташкил этган.  

Айни чоғда қоидабузар истеъмолчига нисбатан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.  

 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА