“Металлург” сўнгги турда “Олимпик”ни мағлуб этди
Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуаси стадионида Coca Cola Суперлигасининг сўнгги тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси қошидаги “Олимпик” жамоаси Бекободнинг «Металлург» футбол клубига қарши майдонга тушди. Жуда кескин ўтган учрашув бекободликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди: “Металлург” – “Олимпик” 2:1.
Голлар: Ҳ.Ғофуров 10ʼ (1:0), 64ʼ (2:0) - Ж.Жалолиддинов 87ʼ (2:1).
[gallery-14852]
ЎзА фотомухбири Муҳаммад АМИН олган суратлар.