Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мета Трампга 25 миллион доллар тўлайди
15:15 / 2025-01-30

АҚШ Президенти Дональд Трамп Мета (“Facebook”) ва “Instagram” эгаси Марк Цукерберг билан эски хусумат бўйича қонуний келишиб олди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Трамп 2021 йил 6 январь куни Капитолий майдонида юз берган тартибсизликдан кейин унинг саҳифаларини чеклаб қўйгани учун ижтимоий медиа гиганти бош ижрочи директорини судга берган эди.

Тахминан 22 миллион доллар Президент кутубхонаси жамғармасига ўтказилади. Суд харажати ва даъвога имзо чеккан бошқа даъвогарларни “рози қилиш” учун ҳам муайян маблағ ажратилади.

Кўп йилдан бери жаноб Цукерберг ва Фейсбукни кескин танқид қилиб келадиган Америка раҳбари 2017 йил платформани “Трампга қарши” деб атаган. Уларнинг муносабати тегишли аккаунтлар тақиқлангандан кейин янада ёмонлашди. Етакчи 2024 йил мартда “Facebook”ни “халқ душмани” деб атади. Июль ойида Мета президент сайлови арафасида Трампнинг “Facebook” ва “Instagram”даги якуний чекловларини бекор қилди. Айни ҳаракат жуда совиб кетган ўзаро муносабатлар бироз илигани далили сифатида қабул қилинди.

Мусулмон Зиё, ЎзА