Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Meta, Apple ва Google Ўзбекистонда 9 ойда 125 миллиард сўм солиқ тўлади
11:39 / 2025-10-29

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь – сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 73 та хорижий компания томонидан жами 124,8 миллиард сўм солиқ тўланган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга кўп.

Маълумот учун, ушбу солиқларнинг 93 фоизи фақат 10 та йирик компания ҳиссасига тўғри келган. Meta — 35,2 миллиард сўм, Apple — 35,1 миллиард сўм, Google — 31,2 миллиард сўм, OpenAI — 4,7 миллиард сўм, Booking.com (https://booking.com/) — 2,9 миллиард сўм, TikTok — 2,6 миллиард сўм, Netflix — 1,3 миллиард сўм, Acca — 1,1 миллиард сўм, Zoom — 1,1 миллиард сўм, Adobe — 1 миллиард сўм солиқ тўлаган.

“Google солиғи” деб аталувчи мазкур тўлов тури 2020 йил 1 январдан кучга кирган бўлиб, у интернет орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар (дастурий таъминот, онлайн ўйинлар, электрон китоблар, мусиқа ва ўқув материалларидан фойдаланиш ҳуқуқи) учун ундирилади.

Хорижий интернет компаниялари солиқ тўловчи сифатида махсус ҚҚС офисида рўйхатдан ўтади ва ҳар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар ҳисобот топширади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳам бу компаниялар томонидан 78,2 миллиард сўм солиқ тўланган — бу ҳам 2024 йилга нисбатан 42 фоизга кўп эди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА