Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Meta” акциялари 13 фоизга ошгани маълум бўлди
20:34 / 2022-04-28

Американинг “Meta” корпорацияси акциялари 13 фоизга ўсди, дея хабар берди “ТАСС” ахборот агентлиги.

Корпорация даромадларининг бу йилги чораклик ўсиши сўнгги ўн йилдаги энг паст кўрсаткич бўлган.

Компания маълумотига кўра, “Meta”нинг қимматли қоғозлари ўсишига тармоқнинг фаол фойдаланувчилари билан боғлиқ чораклик ҳисобот сабаб бўлган.

Корпорация платформасидан йилига 1,96 миллиард киши фойдаланади. Бу кўрсаткич мутахассислар тахмин қилган натижадан анча ошиб кетганини қайд этиш керак.

Дарвоқе, 27 апрелда Нью-Йорк фонд биржаси савдолар ёпилишидан бир муддат олдин “Meta”нинг акциялари 13 фоизга ўсган.