Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Месси ёзда "ПСЖ"га ўтиши мумкин
15:14 / 2020-12-04

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ёзда ПСЖ билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда RMC Sport журналисти Даниэль Риоло хабар қилмоқда.

"Месси кейинги йил ПСЖга ўтади, мен ҳазиллашмаяпман, у ПСЖга ўтади", - дея айтиб ўтди Риоло.

Месси ва "Барселона" ўртасидаги амалдаги келишув 2021 йил июнида якунига етади, футболчи январь ойидан бошлаб бошқа клублар билан музокарага киришиши мумкин.

Ўтган ёзда Месси "Барселона"дан кетиши ҳақида маълум қилиб, клуб раҳбариятига трансфер масаласида расмий сўров ҳам юборган. Бироқ каталонияликлар уни қўйиб юборишмади.