Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меросдан кимлар маҳрум этилиши мумкин?
13:20 / 2021-05-29

Юридик клиника

ЖАВОБ: Фуқаролик кодексининг 1119-моддасига кўра, мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган, хусусан, мерос қолдирувчининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишига қасддан тўсқинлик қилган, мероснинг ўзларига ёки ўзларига яқин шахсларга тегишли улуши кўпайтирилишига имкон яратган, мерос қолдирувчини таъминлаб туриш юзасидан қонунга кўра зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган ва у бундай ҳаракатларни қасддан содир этган бўлса, ворислик қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Шуни эътибордан четда қолдирмаслик керакки, юқоридаги ҳаракатларни фақатгина қасддан содир этган меросхўргина меросдан маҳрум бўлади. Жиноятни эҳтиётсизлик орқасидан содир этган тақдирда меросдан маҳрум этилмаслиги мумкинлиги келтирилган.

(Ушбу материал ТДЮУнинг "Юридик клиника"си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.)

Гулноза Бобоева, ЎзА