Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерос қадрияти
17:41 / 2022-05-12

Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” залида "Мерос қадрияти" деб номланган кўргазма ташкил этилди.

Унда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейига коллекционер Фахриддин Абдужабборов томонидан беғараз совға қилинган тасвирий ва амалий санъат асарларига кенг ўрин берилган.

Истиқлол йилларида эл-юртимизнинг қадим тарихи, бой ва бетакрор маданий мероси, миллий қадрият ва анъаналарга бўлган эътибор ортиб бормоқда. Айниқса, буюк ва ноёб, мероснинг энг сара намуналарини ўзида жамлаган ва уни халқимиз, халқаро жамоатчиликка кенг намойиш этиб келаётган музейларимиздаги бебаҳо экспонат ва тўпламлари билан халқимизни яқиндан таништиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Шу маънода музейларимизнинг миллий ўзликни англаш, халқимизга, айниқса ёшларимизга биз қандай буюк маданий мероснинг эгаси эканимизни етказиб беришдаги илмий-маърифий аҳамияти беқиёс даражада ўсиб бормоқда. Ана шундай олийжаноб мақсаддан келиб чиққан ҳолда яқинда музей навбатдаги янги коллекцияга эга бўлди. Коллекционер Фахриддин Абдужабборов томонидан музей фондига жами 197 дона экспонат совға қилинди. Аҳамиятлиси, XVIII, XIX асрлар ҳамда XX асрнинг биринчи ярмига оид тасвирий, амалий санъат асарлари, қўлёзма ва тошбосма намуналаридан иборат ушбу ашёлар халқимиз нафис санъати бой тарихидан сўзлайди.

Фахриддин Абдужабборов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1992 йилда ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, Тошкент давлат Шарқшунослик институтининг “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факультетига ўқишга киради. 1997 йилда институтни тамомлагач, жамоат ва халқаро ташкилотларда, шунингдек, давлат муассасаларида оммавий, ижтимоий ва маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишлаган. 2000 йилда БМТ экспертларини тайёрлаш халқаро дастурининг “Ҳудудий ривожланишни комплекс режалаштириш” йўналиши бўйича тамомлаган. 2000 йилдан бошлаб у маҳаллий ва хорижий компаниялар учун маркетинг менежменти ва бизнес консалтинг бўйича ишлаган. 2002 йилда брендинг ва реклама маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Promotion Agents” компаниясига ва 2008 йилда “AVRORA human Resources” компаниясига асос солган.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хазинасига беғараз совға қилинган 200 га яқин нодир халқ амалий санъат асарлари билан миллий-маданий меросимиз билан жамоатчиликни таништириш, халқимиз қалбида буюк маданиятимиз ғурурланиш ва фахрланиш туйғуларини шакллантириш мақсадида музей экспозициялари йўналишлари ва коллекция ҳолатида кўргазмалар ташкил этиб борилади.

Кўргазма миллий меросимиз, қадриятларимизни ўзига акс эттиргани билан аҳамиятлидир.

Н.Усмонова,
ЎзА мухбири