Мерганларимиз қитъа чемпионатида муваффақиятли қатнашмоқда
Шу кунларда Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўқ отиш бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.
20 давлатдан 564 нафар мерган қатнашаётган Осиё чемпионатининг дастлабки кунги мусобақаларида мамлакатимиз вакиллари 2 та олтин медални қўлга киритди.
Бугун, 4 февраль куни эркаклар ўртасида 10 метр масофага пневматик тўппончадан отиш бўйича ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз аъзоси Владимир Светчиков олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, 10 метрга пистолетдан отиш бўйича Владимир Свечников, Муҳаммад Камолов, Илҳом Обиджоновдан иборат Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, 14 февралга қадар давом этадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси ўз йўналишларида ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА