Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерганлар Термизда беллашди
18:00 / 2022-08-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳида камондан отиш спорт тури бўйича ҳаваскор ёшлар ўртасида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 17 июндаги “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, шаҳар ва туманларда камондан отиш спорт тури бўйича жами 18 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ёшларни мазкур спорт турига жалб этиш, уларнинг мерганлик маҳоратларини ошириш, нуфузли мусобақаларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

[gallery-8329]

Бу борада Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси  ҳамда Камондан отиш федерацияси томонидан тизимли ишлар ташкил этилган. Жойларда камондан отиш борасида маҳорат дарслари ҳамда турли мусобақалар уюштирилмоқда.
 
Кубокнинг вилоят босқичида шаҳар ва туманлардан сараланган 100 нафарга яқин ҳаваскор спортчи иштирок этди.

Ўғил болалар ўртасида ўтказилган баҳсларда термизлик Фариддин Муҳаммадқулов биринчи ўринни эгаллади.

Қизлар беллашувида Жарқўрғон туманидан Юлдуз Муҳаммадиева ғолиб, деб топилди.

Ғолибларга мусобақа кубоги, диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА