Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерганбойнинг ови қимматга тушди
11:03 / 2022-12-07

Қонунни бузган ҳар қандай шахс қоидабузарлиги катта-кичиклигидан қатъий назар қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Жиззах вилояти Дўстлик туманида истиқомат қилувчи Мерганбой Биркамбоев (исми-шарифи ўзгартирилди) “Қор ёққандаги ов бароридан келади” деб, қор ёғиши билан овга йўл олди.  

Йўлида учраган жонзотларни бир четдан нишонга олиб кетаверди.

Аммо Мерганбой Биркамбоевнинг ови узоққа чўзилмади. Дўстлик тумани Манас маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кетма-кет ўқ товушларини эшитган вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекцияси ходимлари томонидан зудлик билан ушбу ҳудудда назорат тадбири ташкил этилди.  

Экологик назорат инспекцияси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли идорага тақдим этилди.

Ушбу ҳолат бўйича амалдаги ов қонун-қоидаларига риоя этмаган фуқаро Мерганбой Биркамбоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг ўн баробари миқдорида жарима белгиланди.

 

А.Қаюмов, ЎзА