Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мерган кубоги” ғолиблари аниқланди
10:52 / 2025-05-23

Ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари ўртасида ўтказилган “Мерган кубоги” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақа давомида иштирокчилар тўппончанинг турли тоифаларидан, автоматдан ўқ отиш ва бошқа йўналишларда нишонни аниқ олиш бўйича ўзаро рақобатга киришди. Ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Қизиқарли кечган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Мудофаа вазирлиги жамоаси 1-ўринни, Президент Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари 2-ўринни, Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар тегишли қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Т.Рўзиев,

ЎзА