French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерц ва Макрон ЕИ иқтисодиётини тиклаш тарафдори
09:56 / 2026-02-13

Европа Иттифоқи етакчилари Бельгияда бўлиб ўтган норасмий саммитда тузилма иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “DW”нашри.

ГФР канцлери Фридрих Мерц Европа саноатини кучайтириш зарурлигини таъкидлаб, ЕИ тезкор ва самаралироқ ишлаши кераклигини урғулади. Унинг сўзларига кўра, асосий вазифа Европа ҳудудида рақобатбардош саноатни шакллантириш.

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Европа тезкор қарорлар қабул қилиши лозимлигини қайд этиб, қитъа иқтисодиёти олдидаги муаммолар шошилинч чораларни талаб қилаётганини билдирди.

Шунингдек, саммитда ЕИ иқтисодиётига босим ўтказаётган омиллар, ички бозордаги тўсиқлар, ортиқча бюрократия, энергия нархларининг юқорилиги ҳамда АҚШ ва Хитой билан рақобат кучайиши муҳокама қилинди.

Д.Ҳакимов, ЎзА