Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерц: Россия ва Украина етакчилари учрашишларига ишонмайман (+видео)
20:50 / 2025-08-29

Германия канцлери Фридрих Мерц Украинадаги низони тугатиш масаласини муҳокама қилар экан, Зеленский ва Путин ўртасидаги учрашув “бўлмаслиги аниқ”, деб ҳисоблайди.

Берлин Путин ва Зеленский музокаралари бўлиб ўтишига шубҳа билан қараяпти. Нима учун? 

Трамп ўтган ҳафтанинг бошида Путин билан телефон орқали суҳбатдан сўнг, Россия ва Украина раҳбарларининг учрашув режаси ишлаб чиқилмоқда, деб баёнот берган эди. Бу орада Кремль фақат делегациялар даражасини оширишга тайёр эканини билдирган, холос. 

Қизиқ жиҳати, ГФР етакчиси Кремльнинг жавобларидан хулоса қилиб, иккала президентнинг учрашишларига шубҳа қиляптими ёки бошқа бирор асосли сабаблари борми, буни ҳам очиқламаган. 

Мерц аввалроқ ҳам Москва бу масалада “вақтни чўзиш стратегияси”дан фойдаланаётганини, учрашувни муайян шартларга боғлашга уринаётганини айтган. 

Путин бу учрашувни Украина ва биз мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган қандайдир шартларга боғлашга ҳаракат қиляпти, -дея таъкидлаган Германия ҳукумати раҳбари.

Бундай фикрни аввалроқ, ГФР ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль ҳам билдирган эди. Унинг таъкидлашича, Москванинг музокараларга тайёрлигини шубҳа остига қўядиган жиддий асослар бор. 

–Менда Россия ва Украина ўртасида яқин келажакда музокаралар бўлиб ўтишига шубҳа бор, -деган эди Вадефуль ўшанда. 
Германия расмийларининг баёнотлари қанчалик тўғри, буни вақт кўрсатади, албатта.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wYZQc_HJA0Q" title="Mers: Rossiya va Ukraina yetakchilari uchrashishlariga ishonmayman" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА