Наманган вилоятида “Долзарб 90 кун” лойиҳасининг мактабгача таълим ташкилотларига доир соҳада фаолият юритаётган педагогларни янги дастурлар билан ишлашга ўргатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларининг иккинчи босқичи якунланди.
Мазкур ўқувларда вилоятдаги 27 та таянч болалар боғчалари менторлари иштирок этди. Улар учун таълим ва тарбия жараёнларига инновацион ёндашув, илғор педагогик ва рақамли технологияларни жорий этиш, халқаро тажрибалар асосида касбий ривожланиш ҳамда янги дастурлар асосида методик ишланмаларни қўллаш каби мавзулардаги 18 соатлик машғулотлар олиб борилди.

Босқич якунида менторлар билан учрашган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Музаффар Мўминов ушбу ўқувнинг мақсад-моҳиятига тўхталиб, натижалар билан қизиқди.

“Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида ҳудудлардаги таянч давлат мактабгача таълим ташкилотларида давом эттириладиган учинчи босқич ўқувларини сифатли ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА