English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Менинг йўлим” лойиҳаларини молиялаштириш учун республика бўйича 412.40 млрд. сўм маблағ йўналтирилади
11:58 / 2023-05-08

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, 7 май куни соат 18:00да “Очиқ бюджет” ахборот порталида эълон қилинган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига овоз бериш жараёни якунланди.

27 апрелдан 7 май кунига қадар давом этган овоз бериш жараёни натижаларига кўра, 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди.  

Овоз бериш жараёнида 8 миллион 93 минг 918 нафар юртдошимиз фаол иштирок этди.  

Ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун республика бўйича 412.40 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.  

 

ЎзА