French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Менинг Президентим": танлов ғолиблари аниқланди
16:19 / 2021-12-18

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ мактаб ўқувчилари турли фанлар бўйича ўз билимларини республика ва халқаро танловларда намоён этмоқда. 

Ўқувчиларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларни теран идрок этиш ва улар тўғрисида мулоҳаза юритиш кўникмаларини, Ватанимиз тақдири, эртанги куни ва истиқболига дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, уларда ижодий, танқидий, ностандарт фикрлаш, нотиқлик, мослашувчанлик, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш кўникмаларини шакллантириш ҳам таълимнинг ажралмас қисмидир. 



Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида тармоқ ходимлари ва ўқувчилари ўртасида кўплаб танловлар ташкил этилиб, таълим соҳасида меҳнат қилаётган ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билимини юксалтириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида сезиларли ишлар амалга ошириб келинмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. 



Юқоридагиларни инобатга олиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларни жадаллаштириш, уларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори ташкилотлар қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 329-сонли умумтаълим мактабида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Танловга Тошкент шаҳридаги 12 та тумандан танловнинг туман босқичида ғолиб бўлган 10- ҳамда 11-синф ўқувчилари иштирок этиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлари ёритилган тақдимотларини намойиш этди. 

Танлов Низоми талабларига жавоб бера оладиган 3 нафар ғолиб ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан аниқланди. Улар республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди. Танлов якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 



ЎзА