Менинг нафсим балодир...
Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти Жондор тумани филиали масъул ходими, Ушбу туманда яшовчи фуқаро Р.Ш. уй-жойига оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида мазкур идора масъули Ф.Х.га мурожаат қилган. Аммо масъул ходим фуқаронинг марҳум отаси томонидан ноқонуний равишда қурилган бинони расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ доллар талаб қилган.
Дастлаб, у ҳужжатларнинг маълум қисмини тайёрлаб бергани учун 1 миллион сўмни “аванс” сифатида олган. Бу ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан белгилаб олинган тартибда яширин камера орқали тасвирга олинган.
Кейинчалик, кадастр ходими ўз талабини яна давом этган ҳолда қолган 400 АҚШ долларини ҳам талаб қилган ва пулни олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.