Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Менинг Конституциям 31 ёшда
18:20 / 2023-12-09

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида  тадбир ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Акбар Қозиев ва бошқалар таъкидлаганидек, сўнгги йилларда жамиятимизнинг ҳар жабҳасида турли соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, мазкур жараёнда эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда. Том маънода айтганда, янги таҳрирдаги Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаётимиз асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида жорий йилда қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини ошириш,  экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини ҳамда иссиқхоналарни кўпайтириш, илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ишлари олиб борилди.

Тадбирда  янгиланган моддалар ва нормалар, киритилган концептуал ўзгартиришлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири