English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мени ўйлайдиган давлатим, Президентимиз бор”
18:20 / 2024-02-27

1996 йилда юз берган бахтсиз воқеа сабаб оёқларидан айрилган Мизроб ака тақдирнинг синовига шунчаки енгилмай, ҳаракат қилишда, илм излаб, келажак авлодга билим беришда давом этди. Меҳнатлари натижасида 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” нишони билан мукофотланди.

Мизроб ака ҳамкасблари, ўқувчилари орасида катта ҳурмат-эътиборга эга. Фақатгина йўлда, ишга бориб-келиш, ўқувчиларга дарс беришда синф бўйлаб ҳаракатланиш қаҳрамонимиз учун қийинчилик туғдирарди. 

Мизроб Ашуров Бухоро вилояти Пешку тумани Чибоғони маҳалласида яшайди. 15 йилдан буён тумандаги 12-умумий ўрта таълим мактабида ҳуқуқ фанидан дарс бериб келади. 

Туман “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази томонидан Мизроб акага протез оёқ берилганидан сўнг ҳаракатланиши анча енгиллашди. Бу ,албатта, унинг иш фаолиятига ҳам таъсир қилмай қолмади. Дарсларни замонавий методлар асосида ўзи истаганидек қизиқарли ва мазмунли ташкил этиш учун имкониятлари янада кенгайди.

–Ҳаёт инсонни синовдан ўтказар экан, –дейди Мизроб ака. –Бахтсиз ҳодисадан сўнг, яшашдан умидларимни узгандим. Лекин инсон мақсадни аниқ қўйса, албатта унга эришаркан. Мен бугун жуда ҳам бахтиёрман. Чунки, мени ўйлайдиган давлатим, Президентим бор. Уларнинг ғамхўрлиги мени улкан ишларни бошлашга кўмаклашди. Мен фақат ва фақат мақсад сари олға қадам қўйишим керак. Мени ҳаётга қайтарган фарзандларим, ўқувчиларимга билим бериб, уларнинг орзулари ушалишига кўмаклашишим керак. 

[gallery-16143]

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари