Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Менежерлик ўқув курсларида кимлар қатнашиши мумкин? 
14:07 / 2025-07-25

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ҳамда директорликка номзодлар учун менежерлик ўқув курсларининг навбатдан ташқари якуний синовлари ташкил этилди.

Мазкур жараёнларда жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтган менежерлик курси якуний синовларидан ўта олмаган 190 нафар тингловчи иштирок этди.

Якуний баҳолаш синовлари тест саволлари, кейс ва суҳбат ҳамда ижодий лойиҳа ва тақдимот ўтказиш орқали амалга оширилмоқда.

Ушбу якуний синовлардан ўтган тингловчилар менежерлик сертификатларини махсус платформадаги шахсий кабинетлари орқали электрон шаклда юклаб олиши мумкин.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йилда 1 минг 500 нафар амалдаги мактабгача таълим ташкилотлари директори ҳамда 750 нафар директорликка номзодларнинг менежерлик курсларида ўқитилиши режалаштирилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА