French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мен халқ тақдирига бефарқ эмасман
11:35 / 2023-07-07

Сайловолди ташвиқотида сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятларни энди фақат судда кўриб чиқиши жорий этилгани, сайлов бюллетенида номзодларнинг эгаллаб турган лавозимларининг ёзилмаслиги каби тартиблар чиндан ҳам аҳамиятли.

Сайловолди ташвиқотини олиб бориш мақсадида оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сайловда иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партияларнинг фикрини инобатга олган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланиши ҳам шунчаки тартиб эмас. Бу тартиб ижросида катта қулайлик ва холислик мужассамлиги ҳақида ўқиб, ўрганарканман, рости, кўнглим ёришиб кетади. Тенгдошларим билан сайлов яқинлашгани сайин қонунчилик механизмларининг ҳаётийлигига ишончим мустаҳкамланмоқда. Сайлов жараёнларида илк бор иштирок этаётганим учун ҳаяжондаман. Мен юртимизнинг эртанги тақдири ҳақида жиддий ўйлаб кўриб, кейин қарор қабул қилишим керак, деган фикр тинчлик бермаяпти.  

Афсуски, орамизда менинг овозим нимани ҳам ҳал этарди, деб ўйловчилар ҳам бор. Ҳар бир овоз берувчи фуқаро ўз овози билан тақдирини ҳал қилишда таъсир кўрсатишини англаши лозим. Ўз тақдирини мамлакат тақдирига чамбарчас боғлаган ҳар бир ёш сайловчи яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларида фаол иштирок этиб, сайловга бефарқ бўлмаслиги керак. Боиси, бу Президентлик сайлови мамлакатимизнинг тақдирига, касбимиз, ёшимиздан қатъий назар, ҳар биримизга дахлдор масала. Шундай экан, юртнинг бугуни ва эртанги куни билан боғлиқ масала ҳал бўладиган сайловда ҳар бир фуқаро фаоллик ҳамда масъулият билан иштирок этиши лозим.  

Отабек Қобилов,  

Наманган вилояти  

Чуст тумани Тинчлик маҳалласи ёшлар етакчиси  

ЎзА.