Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мен рўйхатдан ўтдим, сизчи?
11:06 / 2026-01-19

Шу кунларда қизғин давом этаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёни – мамлакатимиз тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий режалаштириш ва келажак авлод манфаатлари йўлидаги муҳим тадбирлардан. Бу жараён фуқаролик масъулияти ва жамият олдидаги бурчни намоён этади.

Рўйхатдан ўтиш фақатгина расмий талаб эмас, балки ҳар биримизнинг онгли ҳаракатимиз бўлиши керак. Мен ҳам аҳолини рўйхатга олиш жараёнидан тўлиқ ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтдим. Барчани рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этишга чақираман. Чунки бугун берган маълумотимиз эртанги кун тараққиётига хизмат қилади.

Келинг, бу муҳим жараёнда барчамиз бирдек фаоллик кўрсатиб, намуна бўлайлик!

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Бухоро вилоятидаги фотомухбири Тоҳир Истатов.